Сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига рухсат берилди

10.10.2024

168

msk_yangiliklari_in

Яқинда Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлигига сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинди ҳамда сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотига рухсат берилди.

 

– Маълумки, Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови сайловнинг аралаш, яъни мажоритар ва пропорционал тизими асосида ўтказилади, – дейди ҳудудий сайлов комиссияси аъзоси Бахтиёр Исмоилов.

 

– Бу йил парламентнинг қўйи палатасига сайланадиган бир юз эллик депутатнинг етмиш беш нафари бир мандатлик сайлов округлари бўйича сайловчиларнинг бевосита аниқ бир номзодларга берган овозларига мувофиқ сайланади. Қолган, етмиш беш нафари эса, ягона сайлов округи бўйича сиёсий партияларга берилган овозларга мутаносиб равишда сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар рўйхати асосида сайланади.

 

Хоразм вилояти ҲСК

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур