Бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларга тайёргарлик ҳолати ўрганилди

13.08.2026

296

msk_yangiliklari_in

Хоразм вилояти Ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари томонидан Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг 3-Огаҳий ҳамда Ҳазорасп тумани Кенгашининг 5-Беруний сайлов округларида бўшаб қолган депутатлик ўринларига 2026 йил 16 август куни бўлиб ўтадиган сайловларга тайёргарлик ҳолати ўрганилди.

 

Ўрганиш давомида сайлов участкаларининг сайлов жараёнини ўтказишга тайёрлиги, участка сайлов комиссиялари фаолияти, сайловчилар рўйхатларининг ҳолати, сайлов жараёни учун зарур жиҳоз ва воситаларнинг мавжудлиги ҳамда сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар кўриб чиқилди.

 

Шунингдек, участка сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги талаблари бўйича тайёргарлиги, овоз бериш жараёнини белгиланган тартибда ташкил этиш, сайловчиларга зарур ахборотларни етказиш, сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ўрганиш натижасига кўра, Халқ депутатлари Янгибозор ва Ҳазорасп туманлари Кенгашларида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни юқори ташкилий даражада ўтказиш учун сайлов участкалари тўлиқ тайёр ҳолатга келтирилгани қайд этилди.

 

Шу билан бирга, сайлов куни жараёнларини белгиланган талаблар асосида ташкил этиш, сайловчилар учун яратилган шароитларни янада назорат қилиш ҳамда сайлов қонунчилиги талабларига қатъий риоя этиш юзасидан масъулларга тегишли тавсиялар берилди.

 

Бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловларни очиқ, шаффоф ва юқори ташкилий даражада ўтказишга қаратилган тайёргарлик ишлари изчил давом эттирилмоқда.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур