Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 6 майдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1438-сонли қарорига асосан Хоразм вилоятининг қуйидаги жадвалда кўрсатилган сайлов округларида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг айрим бўшаб қолган депутатлик ўринлари учун 2025 йил 15 июнь, якшанба куни янги сайлов бўлиб ўтади.
Т/р |
Маҳаллий Кенгаш номи |
Сайлов округи номи |
Сайлов участкаси тартиб рақами |
Сайлов участкаси |
Сайлов участкаси чегаралари |
1. |
Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши |
5-Бериний сайлов округ |
303-участка |
Карвак маҳалласи, Равшан кўчаси 73-уй, 32-сонли мактаб биноси |
Карвак маҳалла фуқаролар йиғинининг Лочин, Беруний, Шодлик, Навбахор кўчалари ҳудудлари чегараларида |
2. |
304-участка |
Карвак маҳалласи, Мустақиллик кўчаси 9-уй, 51-сонли мактаб биноси |
Карвак маҳалла фуқаролар йиғинининг Аъло, Оқ ёп, Ипак, Олтин воҳа, Мустақиллик, Истиқлол ко кўчалари ҳудудлари чегараларида |
||
3. |
Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши |
20-Чедик сайлов округ |
423-участка |
Мустақиллик маҳалласи, Наврўз кўчаси 80-уй, 49-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати биноси |
«Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Нуробод» ва «Маданий ер» аҳоли пункти, «Жамият» аҳоли пунктининг Янгиланиш, Чортоқ, Чўлпон «Полвон» кўчалари ҳудудлари чегараларида |
4. |
424-участка |
Мустақиллик маҳалласи, Наврўз кўчаси 22-уй, 9-сон умумий ўрта таълим мактаби биноси |
«Мустақиллик» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Ойдин» ва «Жамият» аҳоли пунктининг Аҳиллик, Осиё, Зарафшон, Дилрабо, Маҳорат кўчалари ҳудудлари чегараларида |
2025 йил 15 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар бўйича ҳудудий сайлов комиссиясининг xorazm.saylov.uz сайти орқали танишиб бориш мумкин.
Эслатма!
1. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадир;
2. Сайлов бюллетени сайловчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида тегишли сайлов участкасининг сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларга берилади;
3. Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади;