27 октябр куни ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловини кузатиш мақсадида юртимизга келган халқаро ташкилотлар вакиллари, хорижлик меҳмонлар Хоразмда сайловга ҳозирлик жараёнлари билан танишмоқда.
Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг узоқ муддатли халқаро кузатувчилари Вольдемар Уруба(Чехия) ва Кристина Богданова(Росиия) Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди.
Ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зафар Каримов кузатувчиларга ҳудудий, туман(шаҳар) ҳамда округ сайлов комиссияларида яратилган шароитлар ҳақида гапириб, вилоятдаги сайлов участкалари фаолияти хусусида батафсил маълумот берди.
Хоразм вилояти ҲСК
матбуот хизмати