Мамлакатимизда жорий йилнинг 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини юқори савияда ўтказишга пухта ҳозирлик кўрилмоқда.
– Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига биноан тузилган 21 нафар аъзодан иборат Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссияси 11 августдан бошлаб календарь режасига мувофиқ ўз фаолиятини давом эттириб келмоқда, – дейди вилоят ҳудудий сайлов комиссияси раиси Зафар Каримов.
– Сайловни миллий қонунчилигимиз доирасида очиқ, ошкора ташкил этиш учун вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг биринчи ташкилий мажлисида комиссия иш режаси, иш тартиби, вазифалар тақсимоти, номенклатура, комиссия аъзоларини ҳудудларга бириктириш ва навбатчилик бўйича қарорлар қабул қилинди.
Хоразм вилояти ҲСК
Матбуот хизмати