Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси муҳокама қилинди

22.12.2025

5

msk_yangiliklari_in

2025 йил 22 декабрь куни Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда комиссиянинг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси ижроси юзасидан ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Машариповнинг ахбороти тингланди.

 

Таъкидланганидек, 2025 йил давомида ҳудудий сайлов комиссияси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси”, Марказий сайлов комиссияси қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида олиб борди. Шу билан бирга, сайлов тизимини такомиллаштириш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда комиссия аъзоларининг малакасини оширишга қаратилган ишлар амалга оширилди.

 

Хусусан, сайлов натижалари таҳлил қилиниб, аниқланган муаммолар юзасидан сайлов жараёнларини соддалаштириш, ҳужжатларни рақамлаштириш ва сайловчилар рўйхатини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. “Сайлов қонунчилиги ва амалиёти” рукни остидаги илмий-амалий тезислар тўпламига Хоразм вилоятидан 4 та илмий мақола тақдим этилди.

 

Ҳудудий сайлов комиссияси томонидан туман ва шаҳар сайлов комиссиялари фаолияти мунтазам ўрганилиб, уларнинг ташкилий-ҳуқуқий масалаларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, ҳужжатларни юритиш ва иш жараёнларини самарали ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилди.

 

Шунингдек, “Э-сайлов” ахборот тизимини модернизация қилиш, техник инфратузилмани янгилаш ҳамда ахборот хавфсизлигини кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди. Сайлов маълумотларини электрон қайд этиш ва статистик таҳлил қилишга қаратилган лойиҳалар амалга оширилди.

 

Ҳисобот даврида сайлов комиссиялари аъзоларининг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, 2 та ўқув семинари ва 1 та давра суҳбати ташкил этилди. 2025 йил 12 февраль куни ўтказилган онлайн давра суҳбатида комиссия аъзолари фаол иштирок этди. Шунингдек, 2025 йил 20–21-октабр кунлари ўтказилган халқаро семинар-тренингда илғор хорижий тажриба ўрганилди.

 

Бундан ташқари, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сифат таркибини мониторинг қилиш ишлари олиб борилди. Натижада, вилоят Кенгашида 40 нафар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларида 310 нафар депутат фаолият юритаётгани қайд этилди.

 

Йиғилиш якунида келгусидаги устувор вазифалар белгилаб олинди. Жумладан, сайлов жараёнларини такомиллаштириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда жамоатчилик билан самарали мулоқотни кучайтириш муҳим йўналишлар сифатида қайд этилди.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур