Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг тегишли моддаларига асосан Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, жорий йил 15 июнь куни Хоразм вилоятининг Хонқа ва Ҳазорасп туманларида айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини ўтказилади.
Сайловларни юқори савияда ўтказиш участка сайлов комиссиялари аъзолари билим ва кўникмаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссияси, вилоят ҳокимлиги, Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда иккита туманда ҳам амалий ўқув семинарлари ташкил этилди.
Семинарда сўзга чиққан ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Б.Машарипов Туман сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этишга оид умумий қоидалар. Участка сайлов комиссиялар учун зарур шароит яратиш мақсадида амалга ошириладиган вазифаларга тўхталди.
Шунингдек, ўқув - семинарлари давомида участка сайлов комиссиялари фаолиятини ташкил этишга оид умумий қоидалар, овоз бериш жараёнига тайёргарлик кўриш, овоз бериш хоналарини жиҳозлаш, муддатидан олдин овоз беришни ташкил қилиш, участка сайлов комиссияларини сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими (СЖБАТ) орқали сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР)дан фойдаланиш, овоз бериш натижаларини аниқлашга оид масалаларга оид маърузалар тингланди.
Назарий олинган билимлар, амалий машғулотлар давомида янада мустаҳкамланди.
Иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати