Сайлов жараёнларига ҳам рақамли технологияларни жорий этилаётгани аҳолига қулайликлар яратади

10.10.2024

114

msk_yangiliklari_in

Бу йилги сайловда рақамли технологиялар имкониятларидан самарали фойдаланиш, сайловчиларга, сайлов ташкилотчиларига қулайлик яратиш, халқаро ва маҳаллий кузатувчилар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг сайловда иштирокини рақамли технологиялар кўмагида ташкил этиш мақсадида “E-SAYLOV” ахборот тизими ишга туширилди. Ушбу ахборот тизими сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ жараёнларни электрон шаклда амалга ошириш имкониятини янада кенгайтиради.

 

– Сайлов жараёнларига ҳам рақамли технологияларни жорий этилаётгани аҳолига қулайликлар яратади, – дейди ҳудудий сайлов комиссияси аъзоси Шерзод Норбоев.

 

– Сайлаш ҳуқуқига эга бўлган сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати шакллантирилди. Ушбу рўйхат асосида сайлов округлари ва участкалари тузилди. Ана шу сайлов участкаларига сайловчиларни бириктириш, сайлов қонунчилиги асосида сайлов участкаларини ташкил этиш, уларнинг чегараларини аниқ белгилаш ва сайловчиларнинг рўйхатини шакллантиришда қулайлик яратилди.

 

Хоразм вилояти ҲСК

Матбуот хизмати

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур