Сайлов участкалари ва участка сайлов комиссиялари тасдиқланди02102025

02.10.2025

37

msk_yangiliklari_in

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 11 сентябрдаги 1446-сонли қарорига мувофиқ 2025 йил 19 октябрь куни Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашининг 25-Қанғли сайлов округида бўшаб қолган ўринга депутатлик сайлови ўтказилади.

 

Ҳудудий сайлов 2025 йил 30 сентябрдаги 36-сонли қарорига асосан 486- ва 487-участка сайлов комиссиялари тузилди.

 

486-участка сайлов комиссияси жойлашган бино ва манзили:

 

Шовот тумани 7-сонли мактаб биноси, Янги бурлоқ маҳалласи Истиқлол кўчаси 45-уй, телефон:  55-601-64-07

 

487-участка сайлов комиссияси жойлашган бино ва манзили:

 

Шовот тумани 54-сонли мактаб биноси, Қанғли маҳалласи Ибн Сино кўчаси 34-уй, телефон 55-601-64-62

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур