Вилоят бўйича тузилган 553 та сайлов участкаларига муддатидан олдин овоз беришни ўтказиш учун сайловчилар умумий сонининг 10 фоизи миқдорида сайлов бюллетенлари етказилди.
Маълумки, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эгадир. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловида муддатидан олдин овоз бериш жараёни 16 октябрдан республика бўйлаб сайлов участкаларида соат 9:00 дан муддатидан олдин овоз бериш учун очилди.
Сайловчи сайлов куни ўз ҳудудида бўла олмаслигининг сабаблари (таътил, хизмат сафари, хорижга чиқиш ва ҳоказо) кўрсатилган ариза асосида муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланади. Хоразм вилоятида 2024 йил 17 октябр соат 15:00 ҳолатига жойлардаги сайлов участкасида жами 407 нафар сайловчи муддатидан олдин овоз берди.
Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссияси
Матбуот маркази