Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2026 йил 8 июлдаги “Айрим бўшаб қолган ўринларга маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайловини тайинлаш тўғрисида”ги 1468-сон қарорига асосан Хоразм вилоятининг Халқ депутатлари Ҳазорасп ва Янгибозор туманлари Кенгашларидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказилди.
Сайловларни амалдаги қонунчилик талаблари асосида, очиқлик, ошкоралик, қонунийлик ва демократик тамойиллар асосида ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича тегишли ташкилий ишлар амалга оширилди.
Сайлов куни сайловчилар ўз конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланиб, муносиб номзодлар учун овоз берди.
Сайлов якунларига кўра, Халқ депутатлари Ҳазорасп ва Янгибозор туманлари Кенгашларидаги бўшаб қолган депутатлик ўринларига янги депутатлар сайланди.
Янги сайланган депутатлар маҳаллий Кенгашлар фаолиятида фуқароларнинг манфаатларини ифода этиш, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига оид масалаларни ҳал этишда фаол иштирок этиш ҳамда сайловчилар олдидаги вакиллик вазифаларини самарали амалга оширишга масъул бўлади.