ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссияси раҳбари Дуглас Уэйк Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик жараёнлари билан танишди.
Мехмонларга ҲСК раиси ўринбосари Б.Машарипов вилоятда сайловга тайёргарлик доирасида амалга оширилган ишлар, 553 та сайлов участкаси тузилиб, комиссиялар таркиби тасдиқлангани ва айни дамда уларнинг барчаси сайлов ўтказиш учун тайёр бўлиб, муддатидан олдин овоз бериш жараёнлари давом этаётгани ҳақида маълумот берди. Шунингдек, миссия раҳбари ҳудудий, округ, туман-шаҳар ва участка сайлов комиссияларининг вазифалари, УСКларда жамоат хафсизлигини сақлаш масаласи ҳамда ҲСК ҳузуридаги матбуот маркази фаолияти билан ҳам қизиқди. Учрашув самимий ва дўстона руҳда, савол-жавобларга бой тарзда ўтди. Халқаро кузатувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди.
Хоразм вилояти ҲСК
Матбуот маркази