Дастлабки маълумотларга кўра, бу йилги сайловларда Хоразм вилоятидан 1 миллион 460 мингдан ортиқ сайловчи овоз бериши кутилмоқда. Уларнинг ўзлари танлаган номзодни ёқлаб овоз бериши ва сайловни юқори даражада ўтказиш учун барча шароит яратилади. Бунинг баробарида фуқароларнинг мурожаатларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
– Ўзбекистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эга, – дейди ҳудудий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Бекзод Машарипов.
– Сайлов кодексига кўра, Ўзбекистон Республикасида сайлов умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади. Барча сайлов участкаларида фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, ижтимоий мавқейи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъий назар, тенг сайлов ҳуқуқидан фойдаланиши таъминланади.
Хоразм вилояти ҲСК
Матбуот хизмати