Сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига тегишли мандат берилди ва матбуот маркази ҳам ташкил этилди

09.10.2024

114

msk_yangiliklari_in

Режага асосан туман, шаҳар сайлов комиссиялари аъзолигига Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари мажлисларида муҳокама қилиниб, “E-SAYLOV” тизими орқали ҳудудий сайлов комиссиясига тавсия этилган турли соҳа вакилларидан иборат 241 нафар номзодлар тасдиқланди. Шунингдек, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашига сайлов ўтказувчи 40 та округ сайлов комиссиялари аъзолигига 376 нафар, 553 та участка сайлов комиссияларига 5 минг 653 нафар аъзоларни тасдиқлаш тўғрисида ҳам қарор қабул қилинди.

 

– Сайлов кодексида сайловларни очиқ, шаффоф ташкил этишнинг демократик тамойилларга асосланган тартиби белгилаб берилган, – дейди ҳудудий сайлов комиссияси масъул котиби Шоҳимардон Матюсупов 

 

Сайлов комиссияларига турли соҳаларда меҳнат қилаётган, эл обрўсини қозонган фуқаролар жалб этилган. Албатта, уларни миллий сайлов қонунчилиги, сайловга тайёргарлик кўриш, уни ўтказиш тартиблари ва сайлов жараёнларини бошқаришнинг автоматлашган тизими билан таништириш учун 80 нафар малакали ҳудудий тренер томонидан туман, шаҳар сайлов комиссиялари ва округ сайлов комиссияларининг раиси, ўринбосари, котиблари ва аъзолари  учун ўқув машғулотлари ташкил этилди.

 

Хоразм вилояти ҲСК матбуот хизмати

 

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур