Хоразм вилоят ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

29.10.2025

8

msk_yangiliklari_in

2025 йил 28 октябрда Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди.

 

Йиғилишда 2025 йил 15 июнь ва 19 октабрь кунлари ўтказилган Хоразм вилоятида айрим бўшаб қолган ўринларга депутатлик сайловлари ҳақида ҳудудий сайлов комиссияси раис ўринбосари Б.Машарипов ахбороти эшитилди.

 

Жорий  йил давомида Ҳазорасп, Хонқа ва Шовот туманларида туман(шаҳар)лар Кенгашларида бўшаб қолган 3 та депутатлик ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан амалий тадбирлар олиб борилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 6 майдаги 1438-сонли қарорига мувофиқ 15 июнь куни Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши 5-Беруний ва Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашида 20-Чедик сайлов округларида бўшаб қолган ўринларга депутатлик сайловлари ўтказилди.

 

Туман сайлов комиссиялари сайловларни тасдиқланган календарь режаларида ўтказишди.

 

Календарь режаларда белгиланган тадбирлар ўз муддатларида бажарилиб, қонун бузилиши ҳолатлари кузатилмади.

 

Сайлов жараёнини ташкил қилишда рақамли технологиялардан самарали фойдаланилди. Сайлов жараёни иштирокчилари сайлов комиссияларига ҳужжатларни тақдим этиш “Э-сайлов” ахборот тизими орқали амалга оширилди ва сайлов комиссияларининг қарорлар, шунингдек сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бошқа жараёнларни электрон шаклда амалга оширилди.

 

Шунингдек, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатлари СЖБАТ (сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизими) дан олинди.

 

Сайловларда 5 та сиёсий партиядан кўрсатилган номзодлар тенг шароит ва имкониятларда соғлом рақобат олиб бордилар.

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 5-Беруний сайлов округи сайлов натижалари бўйича туман сайлов комиссиясининг 2025 йил 16 июндаги 18-сонли қарори қабул қилиниб, Абдуллаев Максудбек Хожиевич депутат сифатида рўйхатга олинди.

 

Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгашининг 20-Чедик сайлов округи сайлов натижалари бўйича туман сайлов комиссиясининг 2025 йил 16 июнда 16-сонли қарори қабул қилиниб, Давлатов Улуғбек Жуманиёзович депутат сифатида рўйхатга олинди.

 

Шунингдек, жорий йилнинг 19 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2025 йил 11 сентябрдаги 1446-сон қарори мувофиқ Халқ депутатлари Шовот тумани Кенгашида бўшаб қолган 25-Кангли сайлов округида депутатлик сайлови ўтказилди.

 

Сайлов якунига кўра Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясидан кўрсатилган номзод Давлатов Мурадбек Сапарбоевич депутат этиб сайланди.

 

Юқоридагилардан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш жоизки, Ҳудудий сайлов комиссияси сайлов жараёнларини такомиллаштириш, рақамли технологияларни жорий этиш, комиссия аъзолари малакасини ошириш ҳамда қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш бўйича муҳим ишларни амалга оширди. Қўшимча сайловлар белгиланган муддатларда шаффоф ва қонун доирасида ўтказилди.

 

Келгусида ҳам ушбу йўналишлар изчил давом эттирилиб, депутатларнинг сифат таркибини мониторинг қилиш, комиссия аъзолари учун мунтазам ўқув-семинарлар ташкил этиш, очиқлик ва шаффофликни ошириш, жамоатчилик билан самарали мулоқотни кучайтириш, шунингдек, бўш ўринлар бўйича сайловларни ўз вақтида ва қонун талабларига мувофиқ ташкил этиш устувор вазифалар сифатида белгиланади.

Изоҳ қолдириш учун :One-ID тизимидан рўйхатдан ўтишингиз зарур