Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиб, унда "Хоразм вилояти ҳудудий сайлов комиссиясининг 2026 йилга мўлжалланган иш режаси тўғрисида"ги қарор тасдиқланди.
2026 йилда устувор вазифалар ҳудудий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш ва сайлов жараёнини янада самарали, очиқ ва демократик қилишга қаратилган. Бу йилдаги ишларимиз фуқароларнинг, айниқса ёшлар, электорал маданиятини ривожлантириш, комиссия аъзоларининг билим ва малакасини юксалтириш ҳамда рақамли технологиялардан самарали фойдаланишни таъминлашдан иборат.
2026 йилда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш орқали ҳудудий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш, сайлов самарадорлигини ошириш ва фуқароларнинг фаоллигини юксалтиришга эришилади. Бу эса сайлов жараёнларини демократик, очиқ ва ишончли қилиш ҳамда аҳолининг сайловларга бўлган ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади.