Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси(ДИИҲБ) миссияси раҳбари ДУГЛАС УЭЙК :
Мен Хоразм вилоятида бўлиб, бугун ҳудудий сайлов комиссияси аъзолари билан жуда фойдали учрашув ўтказганимдан жуда хурсандман.
Мақсадимиз мамлакатингиздаги сайлов жараёнларини халқаро нормалар ва Ўзбекистон томонидан қабул қилинган стандартлар нуқтаи назаридан ўрганиш ва кузатишдир.
Биз бу ерга Ўзбекистон ҳукуматининг таклифи билан келдик ва мақсадимиз ҳолис баҳо беришдир.
Биз сайлов жараёнига аралашмаймиз. Лекин, якуний ҳисоботда Ўзбекистонга кейинги сайловларни янада юқори савияда ўтказиш учун ўзимизнинг тавсияларимиз билан ёрдам берамиз. Ўзбекистоннинг барча вилоятларида узоқ муддатли кузатувчиларимиз ўз фаолиятини олиб бормоқда.
Сайлов куни эса 230 нафарга яқин қисқа муддатли кузатувчилар мамлакатдаги сайлов жараёнларини кузатиб боради.
Хоразм вилояти ҲСК
Матбуот хизмати.